Ру Ўз O`z En

СИФАТЛИ ДОН - СИФАТЛИ НОН ДЕМАКДИР

12 Июнь 2025 347

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 майдаги “2025 йил ҳосилидан буғдой харид ва ички бозорни дон билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сонли қарорига асосан Бухоро вилояти 2025 йил ҳосилидан жами 191 минг тонна шундан жамғармага 65 минг 286 тонна, вақтинча сақлашга 110 минг 14 тонна ва 15 минг 700 тонна уруғлик буғдой қабул қилиш режалаштирилган.

Аҳолини сифатли дон, ун ва нон маҳсулотлари билан таъминлаш, ички бозорда озиқ-овқат хавфсизлиги ва дон ҳамда нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида давлат ресурси учун қабул қилинадиган буғдой сотиб олувчи тижорат вакили томонидан озиқ-овқат мақсадларида фойдаланишини инобатга олиб, давлат стандартлари талаблари асосида сифатли дон қабул қилиш ва сақлаш талаб этилади.

Жорий йилнинг 11 июнь ҳолатига жами 55 минг 455 тонна шундан 21 минг 675 тонна жамғарма ҳисобига, 33 минг 780 тонна вақтинча сақлаш учун товар дон ЎзДСт 880:2015 давлат стандарти талабларига мувофиқ қабул қилинди.

Дон қабул қилиш шохобчаларини лабораториялари қабул қилинаётган товар донлар бўйича меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида ва донни сифати ҳамда синфига қараб жойлаштирилиши, тўғри таҳлил қилинишини ҳамда алоҳида намуна сақлаш хоналарида сақланишини “Ўзагроинспексия”нинг Бухоро вилояти бошқармаси ходимлари томонидан қатъий назоратга олинган.

Шунингдек, дон қабул қилинишида базис ва чегараланган меъёрлари тўғри олиб борилишини, бунда намлик, ифлослик, донли аралашма, натура, сифат кўрсаткичлари чегараланган меъёрларда бўлиши тўғрисида дон қабул қилиш шохобчаларидаги лаборатория ходимларига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

 Ж.Алланазаров,

“Ўзагроинспексия” нинг Бухоро вилояти бошқармаси шўба бошлиғи     

Text to speech