Сурхондарё вилояти Ангор тумани “М.Азизов” ҳудудидаги “Замин Ангор Кластер” МЧЖнинг уруғлик ғалла майдонларида дала апробацияси кўригини ўтказиш бўйича амалий ўқув семинари ўтказилди.
Семинарда соҳага алоқадор ташкилот раҳбарлари, “Ўзагроинспексия”нинг Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи ва ўринбосари, туман бўлими бошлиқлари мутахассислари, “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” ДМ вилоят раҳбарлари ва уларнинг туманлардаги вакиллари, Элита уруғчилик хўжаликлари бошлиқлари ва уруғчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари, пахта-тўқимачилик кластерлари вакиллари ҳамда вилоят ва туманлардан апробация ўтказиш учун тузилган комиссия аъзолари иштирок этишди.
Вилоятда 2025 йил ҳосилидан уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун тендер танловидан ўтган 181 нафар субъектларнинг 6724 гектар майдонида уруғлик дон етиштириш учун буғдойнинг юқори авлодли навлари экиб парваришланиб келмоқда. Ҳозирги кунга қадар ушбу майдонларда мутахассислар томонидан тўрт марта мониторинг ўтказилиб, 67 гектар майдон касаллик ва зараркунандалар билан зарарланганлиги, бегона ўт босганлиги, иккинчи йил ғалла ўрнига экилганлиги ва бошқа сабабларга кўра уруғлик олиш учун яроқсиз деб топилди.
Эндиги вазифа уруғлик дон олинадиган майдонларда апробация кўригини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ўтказиб, келгуси йил ҳосили учун уруғлик ғалла олинадиган майдонларни оқилона танлаб олишдир.
Ўқув семинарида бошоқли дон экинлари уруғлик майдонлари апробациясини ўтказиш бўйича тузилган комиссия аъзоларига тегишли вазифалар юклатилди.
“Ўзагроинспексия”нинг Сурхондарё вилояти бошқармаси