Жорий йилнинг 12-14 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг марказий аппарати ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар бошқармалари ходимлари ўртасида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича “Раҳбар кубоги” мусобақалари бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 4-декабрдаги ПҚ-421-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилиб, унда 500 дан ортиқ ходимлар фаол иштирок этди.
Мусобақа якунида ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.