Мазкур марказ Ҳисоб палатаси билан ҳамкорликда ташкил этилиб, тизимда бюджет маблағларини мақсадли ва самарали ишлатилиши ҳамда даромадларингнинг тўлиқлиги устидан мониторинг ва назорат тизимини ўрнатиш имконини беради.
Ситуацион марказ замонавий ахборот-коммуникация қурилмалари билан жиҳозланди ҳамда масофавий мониторингни ташкил этиш учун зарур ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларига улаш таъминланди. Натижада, «УзАСБО», «харид.узех.уз», “Шаффоф қурилиш”, «регистр.стат.уз» ва бошқа ахборот тизимлари ва Ҳисоб палатасининг электрон маълумотлар базасидан фойдаланиш имконияти яратилди.