Ру Ўз O`z En

ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ КОРХОНАЛАРИ”НИНГ МАВСУМГА ТАЙЁРЛИГИ ИНСПЕКЦИЯ НАЗОРАТИДА

8 Май 2025 36

Навоий вилояти туманларида фаолият олиб келаётган ғалла етиштириб берувчи хўжаликлар томонидан 2025 йилда 83 300 тонна бошоқли дон (буғдой), шундан 76 600 тонна товар ва 6 700 тонна уруғлик буғдой дони қабул қилиш режалаштирилган.

“Ўзагроинспексия”нинг Навоий вилояти бошқармаси ходимлари томонидан “Навоийдонмаҳсулотлари” АЖ бош корхонасининг ғалла мавсумга шайлиги юзасидан мониторинг ишлари олиб борилди.

Корхона сақлаш сиғими 90,0 минг тонна, 1,5 минг тонналик айвон, 1 та уруғлик дон тозалаш, саралаш ва қадоқлаш цехи, 2 дона автоағдаргич (гуар), 2 та дон автомобиль ва вагон тарозилари, 4 дона дон тозалаш машиналари, 5 дона кўчма узатувчи транспортёрлар, дон қабул қилиш эстакадалари таъмирланиб талаб даражасида соз ҳолатга келтирилди.

Қолаверса, жамиятга қарашли бош корхона лаборатория хоналарида таҳлиллар ўтказишда керак бўладиган зарур ўлчов воситалари ҳамда лаборатория жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган. Автомобиль, вагон тарозилари ва лаборатория ўлчов воситалари “Ўзбекистон миллий метрология” институтининг Навоий филиали томонидан жорий йилда метрология текширувидан ўтказилган ҳамда қиёслов сертификатлари билан таъминланган.

Шунингдек, ушбу корхонада ғалла мавсум олдидан тайёргарлик кўришда “Ўзагроинспексия”нинг Навоий вилоят бошқармаси мутахассислари томонидан бажарилиши мажбурий характерга эга ёзма кўрсатмалар берилиб, доимий назорат ўрнатилган.

Бундан ташқари, корхона ва унга қарашли шохобчаларнинг моддий-техника базасини ўз вақтида сифатли тайёрлашда кечиктириб бўлмайдиган камчиликларни бартараф этилиши бўйича амалий ёрдам бериб келинмоқда.

 

“Ўзагроинспексия”нинг Навоий вилоят бошқармаси.

Text to speech