Ру Ўз O`z En

КЕЛГУСИ ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН САРА УРУҒЛИК ҒАЛЛА ЕТИШТИРИШДАГИ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР

8 Май 2025 57

Қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш ва сифатли маҳсулот етиштиришда кафолатланган уруғликлар билан таъминлаш энг муҳим ва долзарб жараён бўлиб, апробация кўригини сифатли ўтказилишини талаб қилади.

Хоразм вилояти иқлим шароитида бошоқли дон экинлари уруғлик майдонларида дала апробация кўриклари ҳар йили май ойида ғалланинг сут, мум пишиши ва пишиш фазаларида апробация ўтказувчи комиссиялар томонидан ўтказилади.

Вилоятимизда жорий йилда 74 та фермер, элита уруғлик хўжаликлари ҳамда Илмий тадқиқот институтларининг жами 2099 гектар уруғлик ғалла майдонларида 7500 тонна  сифатли ва сара уруғлик дон тайёрлаш белгиланган.

 Инспекциянинг вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 641-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида уруғлик ғалла майдонларида апробация кўригини ўтказилишига қатъий амал қилиш, навга хос бўлмаган аралашмалари ва бегона ўтлар мавжуд майдонларни уруғликдан чиқариш ва яроқсиз деб топиш бўйича назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Ўзагроинспексиянинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси «Уруғчилик тўғрисида» ги Қонунининг тегишли моддаларига асосан уруғлик  дон қабул қилиш масканлари ҳамда “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” тизимидаги уруғлик цехларининг жавобгар шахсларига жорий йилда уруғлик материалларини қабул қилишда ғалла навларининг аралашиб кетмаслиги учун алоҳида жойлаштирилишида ва сақланишида меъёрлар талабига амал қилиниши ҳамда апробация комиссияси раҳбарлари номига белгиланган талаблар асосида дала апробация кўрикларни ўтказиш бўйича огоҳлантириш хатлари берилди.

Амалга оширилаётган мазкур тадбирлар натижасида вилоятда 2026 йил ғалла ҳосили учун навдорлик сифат кўрсаткичлари юқори бўлган, серҳосил уруғлик дон жамғариш мақсад қилинган.

Д.Қутлимуратов,

“Ўзагроинспексия”нинг Хоразм вилоят бошқармаси Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилиши ва таъминотини назорат қилиш шўбаси етакчи мутаҳассиси.

 

Text to speech