Ру Ўз O`z En

ТЕХНИКА ДЕҲҚОННИНГ ҚАНОТИ

6 Май 2025 62

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар барча соҳалар қатори ғаллачиликни ривожлантиришда ҳам юксак самаралар бермоқда.

Жорий йилда етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай, қисқа фурсатларда йиғиштириб олиш учун ўрим-йиғимга пухта тайёргарлик кўриш бугунги кунда долзарб аҳамиятга эгадир.

Республикадаги мавжуд бўлган ғалла ўриш комбайнларини сифатли таъмирлаш ишларига ҳам бу йил ҳар йилгидан эртароқ киришилган.

Етиштирилган ғаллани нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш учун Наманган вилоятида 2025 йилда жами 230 дона ғалла комбайнлари қатнашиши режалаштирилган бўлиб, ушбу комбайнлар вилоятдаги 13 та дислокация масканларида таъмирлаш учун йиғилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Ушбу комбайнларнинг 126 донаси фермер хўжаликларига, 43 донаси Кластерларга, 51 донаси жисмоний шахсларга ва 10 донаси МЧЖларга тегишлидир.

Мавсумда қатнашадиган ғалла ўриш комбайнларини таъмирлаш учун зарур эҳтиёт қисмлар “Ўзкейссервис” ҚК ва “Ўзклаассервис” корхоналарининг ходимлари томонидан ўрганилиб чиқилган бўлиб, таъмирлашга талаб этиладиган 6 млрд. 272,6 млн.сўмлик маблағи ҳисоб-китоб қилинган.

Комбайнларни таъмирлаш учун керакли эҳтиёт қисмлар таъминот корхоналаридан ўз вақтида етказиб берилган ва сифатли таъмирлаш ишлари Ўзагроинспексия вилоят бошқармаси ва вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан доимий назоратга олиниши натижасида жорий йилнинг 5 май ҳолатига 230 донаси комбайнлар тўлиқ 100 фоиз таъмирдан чиқарилган.

Таъмирдан чиқарилган комбайнларни вилоят ишчи гуруҳи томонидан кўриб чиқилиб мавсумга тайёргарлиги, таъмирлаш сифати, йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига жавоб бериши, ёнғинга қарши анжомлар билан бутланганлиги кўриб чиқилиб аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъул раҳбар ва мутахассисларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, мавсумга шай ҳолатга келтирилган дон ўриш комбайнларини туман ҳокимликлар томонидан тасдиқланган махсус комиссиялар томонидан кўриб чиқилиб далолатномалар асосида қабул қилиб олиш чоралари кўрилмоқда.

“Ўзагроинспекция”нинг Наманган вилоят бошқармаси етакчи мутахассиси  

Илҳомжон МУСАЕВ

Text to speech