Бугун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи A.Vaxabov ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори Sh.Kadirovlar музокаралар олиб борди ва ўзаро ҳамкорлик битимини имзоладилар.
Ушбу битим Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2024 – 2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 14 октябрдаги ПФ-155-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида имзоланди.«Узсосмос» ва «Ўзагроинспекция» ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳолатини масофадан туриб мониторинг қилиш, уларнинг унумдорлигини баҳолаш, экин майдонларини аниқлик билан кузатиш, ноқонуний ва ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонларини аниқлаш ва бу орқали қишлоқ хўжалиги соҳасида ресурслардан оқилона фойдаланиш, ҳосилдорликни ошириш, ерларни назорат қилиш ва бошқаришнинг шаффоф механизмларини яратишда муҳим аҳамият касб этади.
«Ўзагроинспекция» ахборот хизмати