Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги қонун ва қонуности ҳужжатларига риоя қилиниши ва ижроси юзасидан Инспекция томонидан 83 408 та мониторинглар ўтказилиб, ташкилот ва корхоналарга 93 172 та огоҳномалар киритилди.
9 213 та хўжалик юритувчи субъектларда профилактика тадбирлари ўтказилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Шунингдек, 17 886 та ўтказилган текширишлар давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Инспекция ваколати доирасида ҳуқуқбузарларга нисбатан 8 640 та ҳолатда 7 913 млн. сўм маъмурий жарималар қўлланилган.
Шу билан бирга, 4 258 та тақдимномалар тегишли ташкилот ва идораларга киритилди, 1 881 та материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун суд ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш соҳасида қишлоқ хўжалиги ерларидан мақсадли фойланилиши бўйича мониторинглар олиб борилиб, 2 199 та ҳолатда 667 гектар ер майдонларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларга нисбатан қишлоқ хўжалиги ер майдонларини ўзбошимчалик билан қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилганлиги сабабли 303,5 млрд. сўм миқдорида қишлоқ хўжалигига етказилган зарар ҳисобланди.
Жумладан, 1 623 та ҳолатда 169 гектар майдонда ўзбошимчалик билан қурилиш қуриш, 441 та ҳолатда ердан фойдаланувчи томонидан ўзига ажратилган ер майдонининг 109 гектарида рухсатсиз қурилиш қуриш, 75 та ҳолатда 128 гектар майдонда рухсатсиз тупроқни унумдор қатламига зарар етказиш, 60 та ҳолатда 261 гектар майдонда қонучилик ҳужжатларига зид равишда ер ажратиш натижасида зарар етказилган.
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини жойлаштириш, нав софлиги ва уруғларнинг сифати соҳасидаги давлат сиёсатининг ижро қилиниши, уруғларни тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш, сертификатлаш ва улардан фойдаланишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилиши устидан назорат тадбирлари амалга оширилди.
Хусусан, 2024 йилда ўтказилган апробация тадбирларида 2 741 та субъектларнинг 34,4 минг гектар уруғлик (пахта, ғалла, картошка) майдонлари навдорлиги кўрсаткичлари паст бўлганлиги учун яроқсиз қилинди ва сифатсиз уруғликлар жамғарилишининг олди олинди.
Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини тайёрланишида 4,3 минг тонна (86 минг гектар) уруғлик чигит, 4,9 минг тонна (24,3 минг гектар) уруғлик дон ва 479 тонна (170 гектар) уруғлик картошка стандарт талабларига жавоб бермаганлиги учун номувофиқ топилиб, реализация қилиниши тўхтатилди ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга катта миқдордаги иқтисодий зарар етказилши олди олинди.
Шу билан бирга, 211,4 минг тонна уруғлик донни нав ва авлодлар бўйича алоҳида майдончаларга жамғарилиши назорат қилинди.
Шунингдек, 93,5 минг тонна уруғлик пахта, шундан 90,5 минг тонна маҳаллий, 3 минг тонна хорижий пахта навлари қабул қилиш масканларида нав ва авлодлар бўйича алоҳида жамғарилилиши назорат қилинди.
Пахта хом-ашёси, дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш соҳасида, 2024 йил учун давлат ресурсига қабул қилинган 2 млн. 551 минг 241 тонна бошоқли донни, шундан, тайёрланган буғдойнинг 2 млн. 367 минг 947 тоннаси ёки 92,9 фоизи 3-синфга, 5 минг 963 тоннаси ёки 0,2 фоизи 4-синфга, 177 минг 331 тоннаси ёки 6,9 фоизи 5-синфга қабул қилиниши назорат қилинди.
Дон корхоналари томонидан келиб тушган 245 та f-30 шаклдаги тозалов далолатномалари ўрганилиб тегишли хулосалар берилди.
Давлат эҳтиёжидаги донлардан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, мамлакат ичида сотишда, экспорт-импорт жараёнларида меъёрий ҳужжатларга риоя этилаётганлигини назорат қилиш бўйича 2024 йилда импорт қилинган 873 минг 23 тонна дон маҳсулотларини ҳамда 39 313 тонна ун маҳсулотларининг сифати таҳлил қилиниб, тегишли хулосалар берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сон қарорига асосан ёғ-мой корхоналарининг пахта техник чигитини тўлиқ технологик циклда мақсадли қайта ишлаганлиги ҳамда уларнинг маҳсулот сифатини тасдиқловчи гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатларига эга эканлиги юзасидан 50 та ёғ- мой корхоналарда ўтказилган назорат тадбирларида 28 тасининг фаолияти белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланиб, сифатсиз ёғ ишлаб чиқарилишининг олдини олиш чоралари кўрилди.
2025 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини парвариши бўйича ҳудудларда 8 243 та назорат тадбирлари ўтказилиб, ушбу тадбирлар давомида 9 202 та фермер хўжаликларининг 59 минг гектар майдонларида агротехник тадбирлар кечиктирилган ёки сифатсиз амалга оширилганлиги аниқланди.
Жумладан, 2 036 та фермер хўжаликларининг 10 минг гектар майдонида ғалла сийрак униб чиққанлиги, жойларда сифатсиз ер тайёрлаб дон эккан 690 та фермер хўжаликларининг 3,1 минг гектар ғалла майдонлари бугунги кунда ривождан орқада қолганлиги, шунингдек, 1 780 та фермер хўжаликлари томонидан 9,8 минг гектар майдонда суғориш ишлари сифатсиз ўтказилганлиги, 4 353 та фермер хўжаликлари томонидан 33 минг гектар ғалла майдонларига маҳаллий ўғит чиқармаганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолатларни бартараф этиш мақсадида, соҳа масъулларига 167 та тақдимнома киритилиб, ғаллачилик фермер хўжаликларига 8 013 та огоҳлантиришлар берилди.
Қишлоқ хўжалиги техникаларини назорат қилишда, “Техникалар ҳисоби” тўғрисидаги маълумотлар алмашувида 6 турдаги ягона интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш учун “мй.гов.уз” порталида мурожаат қилиш имконияти яратилди ва 16 та вазирлик идораларнинг ахборот тизимига интеграция қилиниб, сўровларга электрон жавоблар берилиши йўлга қўйилди.
Натижада 359 минг қишлоқ хўжалиги техникаларининг электрон базаси яратилди.
2024 йилда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларига 36,9 млрд. сўмлик давлат хизматлари кўрсатилган.
Хусусан, 183 054 дона қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари йиллик техник кўрикдан ҳамда 36 849 дона давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказилди.
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларига давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида 76 791 дона техник паспорт ва 39 267 дона давлат рақам белгиси ҳамда 15 561 дона техник гувоҳнома, 20 033 дона тракторчи-машинист гувоҳномалари расмийлаштириб берилган.
Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги техникаларини, жумладан 3 156 дона ғалла ўриш комбайнларини, 1 262 дона дон экиш сеялкалар, 3 500 дона пуркагичлар, 15 281 дона транспорт тракторлари, 24 280 дона тиркамалар, 1 464 дона пахта териш машиналари ҳамда 5 814 дона ҳайдов тракторларини мавсумга тайёрлаш ва самарали ишлаши устидан назорат қилинди.
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан Инспекциянинг ишонч рақами ва бошқа тармоқлар орқали жами 1 230 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 932 таси кўриб чиқилган ва 318 таси қаноатлантирилган, 604 тасига тушунтириш берилган.
Шунингдек, соҳага оид муаммоларни жойига чиққан ҳолда мулоқот қилиш орқали ўрганиш ҳамда уларни ҳал этиш мақсадида ўтказилган сайёр қабул ва учрашувларда 41 831 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, уларнинг муаммоларига жойида ечим топилган.