Ру Ўз O`z En

ҚАШҚАДАРЁДА ҒАЛЛА ЎРИМИДА 302 ТА КОМБАЙНЛАР ҚАТНАШАДИ

5 Май 2025 56

Ўтган йил кузидан бошланган меҳнатнинг самараси бугун далаларда  бўй кўрсатмоқда. Шу сабаб 2025 йил ҳосили учун ғалла ўрим-йиғими мавсумига тайёргарлик айни қизғин паллада.

Қашқадарё вилоятида ҳам бу борада муайян ишлар амалга оширилмоқда. Белгиланган режани бажариш, ғалла ўрим-йиғимини ўз муддатида ва сифатли ташкил этиш мақсадида 302 та техника, жумладан 120 та “Кейс” ва “Ню-Ҳолланд”, 126 та “Класс”,  48 та“Вектор-410” ва 8 та “Жоҳндеэр” русумли дон ўриш комбайнлари"  таъмирлаш масканларида марказлашган ҳолда йиғилиб, таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Жумладан, Қамаши туманида жами 26 та шундан 17 та “Кейс”, 2 та “Класс” ва 7 та “Вектор-410” русумли  комбайнлар мавсумга шай ҳолатга келтирилиб тайёрлов чизиғига қўйилди.

 “Ўзагроинспексия” нинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари мутахассислари томонидан ҳар бир комбайннинг таъмирланиши бўйича ажратилган  маблағларнинг ўзлаштирилиши ва эҳтиёт қисмлар билан тўлиқ таъминланиши юзасидан кунлик назорат тадбирлари олиб борилди.

Мавсумга шай комбайнлар тегишли ишчи гуруҳ  томонидан далолатнома асосида тўлиқ қабул қилинди.

Шу билан бирга ҳудудлардаги ўз ишига масъулият билан ёндашувчи, фидокор ҳамда жамоатчилик орасида фаол бўлган ташкилот раҳбарларидан отряд бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари тайинланди.

“Ўзагроинспексия” нинг Қашқадарё вилоят бошқармаси

Text to speech