“Ўзагроинспекция” томонидан 2025 йил ғалла ҳосилини қабул қилишда иштирок этадиган дон қабул қилувчи корхоналарнинг моддий-техника базасини мавсумга тайёрлаш ишлари устидан доимий назорат ўрнатилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 12-июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 575-сон қарорида юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган “Тижорат вакиллари”нинг ғалла қабул қилиш мавсумига моддий-техника базасини тайёргарлиги ўрганиб чиқилди.
Бугунги кун ҳолатига донни қабул қилувчи корхоналар, филиаллар ва шохобчалардаги мавжуд 3599,2 минг тонна дон сақлаш сиғимларининг 82 фоизи, 524,9 минг тонна донни сақлашга режалаштирилган айвонларнинг 83 фоизи, 1 млн. 817 минг квадрат асфальт майдонларининг 81 фоизи, мавжуд 188 та лабораторияларнинг 83 фоизи, 57 та уруғлик цехларининг 85 фоизи, 56 та автоағдаргичларни 80 фоизи, 261 та автомобиль ва вагон тарозиларининг 84 фоизи, 709 та кўчма узатувчи транспортёрларнинг 79 фоизи мавсумга тайёрланган.
Жумладан, мавсумга моддий-техника базасини тайёрлаш ишлари Навоий, Наманган ва Хоразм вилоятларида тўлиқ 100 фоиз, Бухоро Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 90 фоизга якунланган.
Қолган ҳудудларда ҳам ғалла ҳосилини қабул қилиш мавсумига моддий-техника базаси ва лаборатория жиҳозларининг тайёргарлик ишларини қисқа муддатларда якунлаш бўйича тегишли зарур ишлар олиб борилмоқда.
“Тижорат вакиллари”нинг жорий йил ғалла ҳосилини қабул қилиш мавсумига моддий-техника базасини тайёргарлиги бўйича жойлардаги “Ўзагроинспексия” мутахассислари томонидан камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Шунингдек, жорий йилнинг 10-майига қадар ғалла қабул қилиш мавсумига тайёргарлик ишларини якунлаш чоралари устидан кунлик назорат ўрнатилди.
Пахта хом-ашёси, дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бошқармаси